Шомуродов ва Карачик мухлислар учун совға тайёрлашди
Аёллар терма жамоасини қўллаб-қувватла ва юлдуз футболчиларнинг футболкаларини ютиб ол!
Расм: Instagram
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизнинг аёллар терма жамоасига қўллаб-қувватлов кўрсатиш мақсадида мухлислар ўртасида махсус акция эълон қилди.
Аксия доирасида юртдошларимиз Элдор Шомуродов ва Кристина Карачик каби машҳур футболчиларнинг оригинал футболкаларини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.
Футболка ютиб олиш учун қуйидаги 2 шартни бажаринг:
1. @ufawf ва @uzbekistanfa саҳифаларига обуна бўлинг.
2. Пост остида футболни севувчи 3 дўстингизни белгиланг (таглаш).
Ғолиблар тасодифий танлов орқали 10 июль куни соат 15:00 да эълон қилинади. Шунингдек, акция аёллар терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш учрашувлари билан боғлиқ тарғибот ишларининг бир қисми ҳисобланади.
Имкониятни бой берманг – қаҳрамонлар футболкасини ютинг!
Бакрадзе Иман
Редактор