Шомуродов Туркияда тур рамзий жамоасига кирди
Элдор Суперлига доирасида 15 та гол урган.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Sofascore” талқини бўйича Туркия Суперлигасининг 21-тур рамзий жамоасидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли форвард Туркия Суперлигасининг 21-тури доирасида “Эюпспор” (2:1) қарши баҳсда гол урди.
“Sofascore” портали томонидан Элдорнинг ўйиндаги ҳаракатлари 8 балл билан баҳоланди. Аббоснинг ўйини эса 7,7 баллга лойиқ кўрилди.
Айни дамда Элдор Шомуродов Суперлигада 15 та гол урган ҳолда “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан биргаликда энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Кейинги ўринда 12 та гол билан “Фенербаҳче” форварди Талиска бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист