locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов Туркия чемпионатига йўл олишга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов Туркия чемпионатига йўл олишга яқин турибди
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “Рома” клубини тарк этиб, Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига ўтиши арафасида турибди. Бу ҳақда “Roma press” хабар берди.

Манбага кўра, трансфер деярли якунига етган – “Башакшеҳир”, “Рома” ва Шомуродов ўртасида дастлабки келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳужумчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Шунга қарамай, у жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Аввалроқ унга “Ренн” ва “Кремонезе” жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Элдор Шомуродов “Рома” сафида барча турнирларда 37 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг