locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов «The Best» мукофоти учун қайси мураббийга овоз бергани маълум бўлди

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳанси Фликни кучли учликка киритмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов «The Best» мукофоти учун қайси мураббийга овоз бергани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

FIFA расмий сайтида 2025 йил якунига кўра йилнинг энг яхши мураббийи учун ўтказилган овоз беришда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, ҳозирда «Истанбул Башакшеҳир» шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродовнинг танлови эълон қилинди.

Шомуродов версиясига кўра, 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб «Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике топилди. Испаниялик мутахассис якунда FIFA совринини ҳам қўлга киритди. Элдор иккинчи ўринга «Барселона» устози Ҳанс-Дитер Фликни жойлаштирган бўлса, кучли учликни «Челси» бош мураббийи Энцо Мареска якунлаб берди.

Ўтган мавсумда Луис Энрике бошчилигидаги «ПСЖ» Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, Кубок ва Суперкубокда ғалаба қозонди. Шунингдек, парижликлар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалигача етиб борди ҳамда Европа Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг