locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов: Энди футболимизнинг етакчиси Хусанов

Элдор Шомуродов ўз ўрнини “Манчестер Сити” футболчисига бўшатди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов: Энди футболимизнинг етакчиси Хусанов
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европа футболидаги ўз мақоми ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, эндиликда ўзбек футболидаги асосий эътибор марказида у эмас, “Манчестер Сити”га ўтган 21 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Хусанов турибди.

— Илгари мендан: “Европада Ўзбекистондан фақат сенми?” деб сўрашарди. “Ҳа”, дердим. Кейин “Унда сен қирол экансан”, деб ҳазил қилишарди, — деди Шомуродов.
— Энди эса ҳамма Хусановни сўрайди. “Сизларда янги қирол пайдо бўлди, у катта жамоада, нуфузи сендан юқори”, дейишади.

Шомуродов бу фикрга қарши эмаслигини таъкидлади:

— Ҳа, у ҳақиқатдан ҳам мендан юқори даражада, — деди форвард.

Абдуқодир Хусанов ҳозирда Марказий Осиёнинг энг истиқболли футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг “Манчестер Сити”га кўчиши Европа футболида катта қизиқиш уйғотди. Шомуродовга кўра, ҳозирда айнан шу футболчи орқали Ўзбекистон футболини Европада танишмоқдалар.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг