locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов ҳазил билан Зайнутдиновнинг “Динамо”га ўтишига жавоб берди

“Ростов”даги собиқ жамоадошлар ҳанузгача самимий алоқада қолмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродов Зайнутдиновнинг “Динамо”га ўтишига ҳазил билан жавоб қайтарди
Расм: ФК “Ростов”

Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Истанбул Башакшехир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдиновнинг “Бешикташ”дан Москва “Динамо”сига ўтганига ҳазиломуз изоҳ қолдирди.

28 июл куни амалга ошган трансфердан сўнг Зайнутдинов Instagram’даги саҳифасида янги жамоасига оид пост жойлаштирди. Унга изоҳ қолдирган Шомуродов:

“Қочяпсанми, брат?” – деб ёзиб, уларнинг яна турли йўлдан кетаётганига ишора қилди.

Маълумки, Шомуродов ва Зайнутдинов Россия чемпионатидаги “Ростов” клубида биргаликда тўп суришган. Ўшанда жамоани ҳозирда айнан “Динамо”ни бошқараётган Валерий Карпин бошқарган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг