Шмицер Вирцнинг «Ливерпуль»дан кетишига қарши
«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Владимир Шмицер жамоа ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Вирцнинг ўзи қандай фикрда эканини билиш муҳим. У бу ерда ўзини бахтли ҳис қилаётганини билмайман, аммо у ҳали ҳам ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиб, «Ливерпуль»да муваффақият қозониши мумкинлигига ишонаман.
У ҳали жуда ёш ва мен унинг клубда яна бир неча йил қолишини истардим. Ҳозирча мен уни на «Бавария»га, на бошқа клубга сотган бўлардим», — деди Шмицер Grosvenor Sport билан суҳбатда.
Мутахассиснинг фикрича, Вирцга нисбатан одамларнинг кутилмалари жуда юқори. Бунга футболчи учун жуда катта сумма тўлангани сабаб бўлмоқда.
Шмицер бу вазиятни Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед»даги даври билан таққослади. Унинг таъкидлашича, катта трансфер суммаси футболчига нисбатан босим ва кутилмаларни ҳам оширади.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 2025 йилда Вирцни 125 миллион евро эвазига харид қилган. 23 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма қайд этди.