Шмицер: «Холанд — АПЛнинг энг яхши ҳужумчиси, аммо энг яхши футболчиси эмас»
Собослаи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Владимир Шмицер Муҳаммад Салоҳ кетганидан кейин айни пайтда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси ким экани ҳақида фикр билдирди.
«Эрлинг Холанд — Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчиси, аммо уни энг яхши футболчи деб айта олмайман. Мен Доминик Собослаини тилга олган бўлардим, аммо у жорий мавсумда ҳали ўзининг энг яхши формасига киргани йўқ», — деди Шмицер Grosvenor Sport нашрига.
Собослаи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
АПЛнинг 5 туридан кейин «Ливерпуль» 9 очко билан 6-ўринда бормоқда.