locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шлоттербек ЖЧнинг қолган қисмини ўтказиб юборади — Bild

Футболчининг тикланиши кутилмоқда, аммо у турнирнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шлоттербек ЖЧнинг қолган қисмини ўтказиб юборади — Bild
ФОТО: Getty images

Германия терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Нико Шлоттербек Кот-д'Ивуарга (2:1) қарши ўйинда олган жароҳатидан сўнг Жаҳон чемпионати – 2026 нинг қолган қисмини ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда Bild.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтган, унда тиззанинг медиал боғлами узилгани аниқланган. Футболчининг тикланиши кутилмоқда, аммо у турнирнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Кот-д'Ивуарга қарши ўйинда Шлоттербек 13-дақиқада жароҳат олган, аммо оғриқ қолдирувчи дорилар ёрдамида танаффусгача ўйинни давом эттирган, шундан сўнг унинг ўрнига Антонио Рюдигер майдонга тушган.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Германия терма жамоаси 25 июнь куни Эквадор билан учрашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг