locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шлоттербек «Реал» сафига ўтишга яқин турибди — AS

Германлик ҳимоячи «Боруссия Д» билан шартномани узайтиришни истамаётгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. AS нашри хабар беришича, «қаймоқранглилар» раҳбарияти учун айнан марказий ҳимоя позициясини мустаҳкамлаш ёзги трансфер ойнасининг энг устувор вазифасидан бири сифатида белгиланган.

Манбанинг маълум қилишича, 26 ёшли герман футболчиси «асаларилар» билан амалдаги шартномасини узайтиришни рад этмоқда. Шу сабабли, Дортмунд клуби уни келаётган ёзда сотиб юбориш ниятида. Охирги ҳафталар давомида «Қироллик клуби» Шлоттербекнинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бормоқда. Мадридликлар ҳимоячининг «Боруссия» ўйинидаги улкан ҳиссаси ва Германия терма жамоасининг асосий фигурасига айланганини юқори баҳоламоқда.

Ушбу трансфер амалга ошишида икки клуб ўртасидаги анъанавий дўстона ва яқин муносабатлар муҳим омил бўлиши таъкидланмоқда. Ҳозирда «Боруссия» ўз етакчи ҳимоячисининг трансфер баҳосини тахминан 50 миллион евро этиб белгилаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг