locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шлоттербек фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Унга “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳимоячи учун курашмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шлоттербек фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

Дортмунднинг “Боруссия” клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ТЕАМtalk нашри хабар берди.

Унга “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳимоячи учун курашмоқда.

Манбага кўра, “Боруссия” ҳозир молиявий қийинчиликларга дуч келган, шу сабабли фойдали таклиф тушса, клуб 25 ёшли ҳимоячини сотиб юбориши мумкин.

Дортмундликлар футболчини 40-50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Аммо Никонинг шартномаси 2027 йилда якунланиши инобатга олинса, бу сумма бир оз камайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шлоттербек жорий мавсум барча мусобақалар доирасида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг