locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шлоттербек Дортмундда қолишга қарор қилди

У клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Шлоттербек Дортмундда қолишга қарор қилди
ФОТО: Getty images

«Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек клуб билан шартномасини узайтириш арафасида турибди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу узоқ ва чўзилган жараён бўлди, бироқ ҳозирда 26 ёшли футболчи билан музокаралар якунига етмоқда ва келишувга деярли эришилган.

Шлоттербек клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради ва йилига тахминан 14 миллион евро маош олади. Янги шартномада 60 миллион евро миқдоридаги товон пули ҳақидаги банд ҳам ўрин олади ва у 2027 йилнинг ёзидан кучга киради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг