locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шквирин: Хорижлик мураббий керакми ёки йўқ — аниқ қарор қабул қилиш вақти келди

Лёв рад этди, Кападзе ишонч қозонмоқда, аммо аниқ қарор ҳали ҳам қабул қилинмади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шквирин: Хорижлик мураббий керакми ёки йўқ — аниқ қарор қабул қилиш вақти келди
Расм: Olympic.uz

Ўзбекистон терма жамоасига хорижлик мутахассис жалб қилиниши август ойининг энг кўп муҳокама қилинган мавзусига айланди. Лёв таклифни рад этди, ҳозирда эса миллий терма жамоа раҳбарлигини вақтинча Тимур Кападзе олиб бормоқда.

Ўтмишнинг ёрқин юлдузи Игор Шквирин бу масалада ўз фикрини билдириб, шундай деди:
— Миллий терма жамоага келсак, Лёв таклифни қабул қилишига бошиданоқ ишонмаганман. Биз Саудия Арабистони эмасмиз, Германия билан Ўзбекистон ўртасидаги фарқ катта.

Унингча, муҳокамаларни чўзмай, аниқ қарор қабул қилиш вақти келган:
— Қандай бўлмасин, бу таниқли мутахассис бўладими ёки ўзимиздан мураббийми — кечиктирмасдан аниқлик керак.

Шквирин яна қўшимча қилади:
— Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ — шуни ўйлаш керак. Чунки ким келмасин, жамоани ва футболчиларни ўрганишга вақт талаб этилади. Тимур Кападзе эса барча футболчиларни яхши билади. Ҳа, тажрибаси кам, аммо охирги ўйинларда муносиб ишончни оқлади.

Эндиликда асосий савол шунда: раҳбарият унга ишонадими ёки йўқ?

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг