locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шимолий Лондон дербиси 4:1 ҳисобида «канончилар» фойдасига ҳал бўлди.

«Арсенал» ҳимоячиси йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг «Тоттенхэм»ни масхара қилди (фото)
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» ҳимоячиси Габриэл Магальяйс Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Тоттенхэм»га қарши баҳсдаги (4:1) йирик ғалабадан сўнг, рақиб жамоани ижтимоий тармоқлар орқали масхара қилди.

Бразилиялик футболчи ўз саҳифасига учрашувнинг «энг яхши футболчиси» соврини ва бир даста ўйин қарталари акс этган суратни жойлаштирди. Қарталардан бири камерага қаратилган бўлиб, ундаги рақам «Арсенал»нинг «Тоттенхэм» дарвозасига урган голлари сонига ишора қилган.

Ушбу пост «канончилар» мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотди. Жамоа сардори Деклан Райс бошчилигидаги футболчилар ҳам Габриэлнинг ушбу «троллинг»ига қувноқ муносабат билдиришди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» 28 та ўйиндан 61 очко жамғарган ҳолда АПЛ пешқадами бўлиб турибди. «Тоттенхэм» эса битта захира ўйинига эга бўлса-да, 29 очко билан турнир жадвалининг хавфли ҳудудга яқин бўлган 16-поғонасидан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг