Қўшиқ куйлаш яхши, лекин майдонга тушиш ҳам керак: Абдуқодир Хусанов яна захирада қолди
Британиянинг “Манчестер Сити” клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини бошлади. 18 июн куни Пеп Гвардиола шогирдлари Марокашнинг “Видад” жамоасига қарши ўйин ўтказишди. Учрашув тўлиқ англияликларнинг назорати остида кечди. “Сити” икки гол урди ва рақиб устидан ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари ушбу беллашувда ҳимоячи Абдуқодир Хусановнинг майдонда пайдо бўлишини кутишган эди. Айниқса, рақиб кучли эмаслигини инобатга олган ҳолда, кўпчилик Гвардиола унга имконият беради, деб ўйлаган. Бироқ Пеп бу сафар ҳам Хусановни ўйинга туширмади.
Таъкидлаш жоиз, Абдуқодир Хусанов “Манчестер Сити” сафида анча вақтдан бери майдонга тушгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хусанов ўзининг вокал маҳорати билан жамоадошларини ҳайратга солган эди. У ижро этган “Dubay” қўшиғи ўзбек реп ижрочиси Radius 21 га тегишли бўлиб, мухлислар томонидан тезда танилган.