locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шевалье «ПСЖ»ни тарк этишга шошилмаяпти

Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шевалье «ПСЖ»ни тарк этишга шошилмаяпти
ФОТО: Getty images

Дарвозабон Люка Шевалье «ПСЖ» клубини тарк этиш истагини билдирмаган. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

24 ёшли посбон жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг ишончини сақлаб қолмоқда ва Париж клуби ҳам футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Шевалье якунланган мавсум давомида россиялик голкипер Матвей Сафонов билан рақобатда енгилиб, захирага михланиб қолган эди.

Франциялик дарвозабон 23 январдан буён «ПСЖ» сафида майдонга тушгани йўқ. У ўтган мавсумда Франция Лига 1 мусобақасида жами 17 та ўйинда иштирок этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг