Шевалье «ПСЖ» машғулотларида қатнашмади
Дарвозабон тованидан жароҳат олган.
ФОТО: Getty Images
«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Люка Шевалье 3 декабрь, чоршанба куни жамоа билан машғулот ўтказмади. Бу ҳақда журналист Фабрис Хоукинс X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, футболчи тованидаги жароҳати сабаб машғулотни ўтказа олмаган.
«Мураббийлар штаби унинг ҳолатини диққат билан кузатади. Дарвозабоннинг шанба куни бўлиб ўтадиган “Ренн”га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳозирча савол остида», — деб ёзди Хоукинс.
Люка Шевалье «Монако»га қарши Лига 1’нинг 14-тур учрашувида жароҳат олган эди. Ушбу баҳсда «ПСЖ» 0:1 ҳисобига мағлуб бўлган, ягона голни Такими Минамино урган.
Насрулло Каримов
Журналист