locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Жўраев — «Навбаҳор» бош мураббийи

Клуб бугун Сергей Лушанни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Жўраев — «Навбаҳор» бош мураббийи
Фото: Навбаҳор ПФК

“Навбаҳор”га янги бош мураббий тайинланди.

"Бугун оқшомда жамоамиз маҳшғулоти олдидан жамоамиз вице-президенти Акрамжон Гаппарович Дедабаев ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.

Учрашув давомида “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Шерзод Жўраевни бош мураббий сифатида таништирди.

Шерзод Ҳамидович Жўраев “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси, кўп йиллар жамоамиз мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган ҳамда мавсум стартидан шу кунгача ёшлар жамоамизни бошқараётганди.

Шерзод Ҳамидович бошқарувида "Навбаҳор U-21" жамоамиз ҳозирда мусобақа пешқадами сифатида турнир жадвалини бошқариб келаётган эди", — дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг