locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Жўраев: Энди бу футбол, доим ҳам ютишнинг имкони йўқ

Навбаҳор бош мураббийи Хоразм билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Жўраев: Энди бу футбол, доим ҳам ютишнинг имкони йўқ
photo: Navbahor FK

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шерзод Жўраев фикр билдирди.

"Ўйин оғир кечишини билардик. Чунки "Хоразм" Суперлигада қолиш учун курашаётган ва бизга қарши бор кучини ишга солиши табиий эди. Рақиб жамоа яхши шаклланган, тажрибали мураббийлар штабидан иборат. Биз ҳам ўзимизни кўрсатиш мақсадида бор эътиборни ғалабага қаратидик.

Охирги ўйинларда ўзимизни кўрсата олмагандик, Кубок мусобақасидан ҳам чиқиб кетдик. Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз. Энди бу футбол, доим ҳам ютишнинг имкони йўқ. Бугунги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг