Шерзод Темиров Ироқнинг «Эрбил» клуби билан хайрлашди
Ҳужумчи жорий мавсумда Ироқ чемпионатида 28 та гол билан тўпурар бўлди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров ижтимоий тармоқлар орқали Ироқнинг «Эрбил» клубини тарк этганини эълон қилди.
Ҳужумчи жорий мавсумда Ироқ чемпионатида 28 та гол билан тўпурар бўлди.
Темиров «Эрбил» сафида бир йил давомида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган. Уларнинг 28 тасини лига ўйинларида киритиб, тўпурарга айланган. Жамоа якунда бронза медалларини қўлга киритди.
Темиров фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист