Шерзод Темиров Ироқ чемпионати тўпурарига айланди
Унга Осиё жамоаларидан таклифлар бўлмоқда.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров Ироқ чемпионати тўпурарига айланди.
Форвард 28 та гол уриб, бу номга эга бўлди. Ироқда мавсум якунига етди. Шерзод “Эрбил”да муваффақиятли ўйнади.
Темиров Ироқ жамоасини тарк этиши кутилмоқда ва фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Унга Осиё жамоаларидан таклифлар бўлмоқда.
Шунингдек, Шерзод фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида ҳам давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас.
Розикжон Султонмуродов
Журналист