locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Темиров ҳам Ироқ чемпионатида тўп тепади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Темиров ҳам Ироқ чемпионатида тўп тепади
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров фаолиятини Ироқ чемпионатида давом эттиради.

26 ёшли футболчи «Эрбил» клуби билан бир йиллик битим имзолади. Темировнинг сўнгги жамоаси Ҳонгконгнинг «Китчи» жамоаси бўлганди.

Футболчи фаолияти давомида «Насаф», «Машъал», «Пахтакор» ва «Персеполис» жамоаларида тўп тепган. Transfermarkt портали футболчини 400 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ Бахтиёр Қосимов ҳам Ироқ клуби билан шартнома имзолаганди. Қайд этиш лозим, Қосимов бу лигада ўйнайдиган илк ўзбекистонлик футболчига айланганди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг