Шерзод Темиров «Ал Карма» билан музокарага киришди
Шерзод ҳозирда Ироқ чемпионатида 24та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Фото: Эрбил
Ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров фаолиятини Ироқ чемпионатида давом эттирмоқда.
Sports24.uz хабар беришича, футболчи фаолиятини “Ал Карма”да давом эттириши мумкин. Ҳозирда у “Эрбил”да ўйнамоқда ва жамоада молиявий муаммолар кузатилмоқда.
Темиров “Ал Карма” билан музокараларни фаол тарзда давом эттирмоқда ва у ушбу клуб сафига бориб қўшилиши эҳтимоли юқори.
Маълумот учун, Шерзод ҳозирда Ироқ чемпионатида 24та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист