locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Эсанов Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби аъзосига айланди

22 ёшли футболчининг «Динамо-Брест» билан келишуви 2025 йил мавсуми охиригача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Эсанов Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби аъзосига айланди
Фото: Динамо-Брест

Ўзбекистон U23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов Беларуснинг «Динамо-Брест» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда брестлик билан шартнома имзолади.

22 ёшли футболчининг «Динамо-Брест» билан келишуви 2025 йил мавсуми охиригача мўлжалланган.

Эсанов 2003 йил 1 февралда Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган. У «Қизилқум» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик у «Чиғатой», «Андижон» ва «Олимпик» жамоаларида тўп сурган. Ўзбекистон чемпионати доирасида у 27 учрашув ўтказиб, 2 та гол урган.

2024 йил ёзида Эсанов Россиянинг РПЛда иштирок этувчи «Акрон» клубига йўл олди. У ерда ярим ҳимоячи чемпионат ва Россия кубоги доирасида жами 16 учрашув ўтказиб, 1 та гол киритган.

Клуб даражасидаги фаолиятидан ташқари, Эсанов мамлакат терма жамоаларида ҳам бой тажрибага эга. У Ўзбекистон U20 термаси билан 2023 йили Осиё Кубогини қўлга киритган, U23 таркибида эса 2022 йилги Ёзги Осиё ўйинларида бронза медалини ютиб олган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг