locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Эсанов «Акрон»ни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерзод Эсанов «Акрон»ни тарк этди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон U-23 жамоаси ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов эркин агентга айланди.

22 ёшли ўйинчи “Акрон” билан шартномасини ўзаро келишувга кўра бекор қилди.

Шу тариқа Россия Премер-лигасида ўзбекистонлик футболчи қолмади.

Эсанов «Акрон» сафига 2024 йил июль ойида “Андижон”дан қўшилганди. У Россия клуби таркибида РПЛда 9 та, кубокда 7 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Шерзод фаолияти давомида “Андижон”дан ташқари «Олимпик» клубида ҳам тўп тепган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг