Шерзод Абдураимов яна Қирғизистонда ўйнайди
Келишув мавсум якунига қадар амал қилади.
Фото: Шўртан ПФК
Ўзбекистонлик дарвозабон Шерзод Абдураимов фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, 31 ёшли дарвозабон “Токтогул” клуби билан шартнома имзолаган. Келишув мавсум якунига қадар амал қилади.
Абдуаримов бунга қадар “Каганат”, “Алай” ва “Нефтчи” жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, “Шўртан”, “Норин”, “Нефтчи” (Фарғона), “Норин”, “Зомин” ва “Цементчи” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист