Шеймус Коулман фаолиятини \"Шеффилд Юнайтед\"да давом эттириши ёки \"Эвертон\" мураббийлар штабига қўшилиши мумкин
"Эвертон"нинг собиқ ҳимоячиси Шеймус Коулман эркин агент мақомида "Шеффилд Юнайтед" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sheffield Star нашри хабар бермоқда.
"Тигилар" ҳамкорлик масаласида 37 ёшли футболчи билан аллақачон алоқага чиққан, бироқ ирландиялик ҳимоячи ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ. Коулман бутунлай бутсаларини миққа илиши ва "Эвертон" тизимида мураббийлик лавозимларидан бирини эгаллаш учун ортга қайтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Маълумот учун, Шеймус Коулман Ирландия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятининг дастлабки йилларида "Слайго Роверс" клубида тўп тепган. Футболчи 2009-йилдан 2026-йилга қадар узлуксиз равишда "Эвертон" шарафини ҳимоя қилди. У "ирландияликлар" сафида жами 435 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 29 та голли узатмага муаллифлик қилган.