Шавкат Юсупов: Ирода кўрсатишгани учун футболчиларимизга ҳам раҳмат
ФарДУ бош мураббийи Олимпик Мобиуз билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: FarDU fk
Про-лига 16-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Олимпик Мобиуз" (3:2) учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиндан сўнг "ФарДУ" бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Қўлга киритилган ғалаба билан "ФарДУ" клубимиз раҳбарияти ҳамда мухлисларни табриклайман. Бугун ирода кўрсатишгани учун футболчиларимизга ҳам раҳмат. 0:1 ҳисобига ортда бориб, учта гол уриб вазиятни анча яхшилаб олдик. Кейин яна тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, 3:2ни сақлаб қолдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик",— деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор