locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шавкат Саидов — «Металлург» бош директори

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шавкат Саидов — «Металлург» бош директори
Фото: Металлург ПФК

Бекободнинг "Металлург" клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

Бунгача клуб Бош директори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мирзаев ўрнига расман Шавкат Саидов тайинланди.

Маълумот учун, 1976-йил 8-августда таваллуд топган Шавкат Саидов профессионал футболчилик фаолиятида ҳам 2000, сўнгра 2004 ва 2005-йилларда "Металлург" ПФК шарафини ҳимоя қилган.

Кейинчалик ўзбек футболининг тажрибали мутахассисларидан бири бўлган Саидов клуб тизимида маълум вақт ишлаган, техник директор сифатида ҳамда бир неча йил мобайнида Бош директор лавозимларида фаолият олиб борган.

“Ишониб қоламизки, ушбу тайинлов "Металлург" профессионал футбол клуби ривожи йўлидаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлади. Шавкат Саидов ўз тажрибаси билан "Металлург" аввалги мавқеини тиклашда ўз ҳиссасини қўша олади”, - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг