locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги стадион атрофида кўнгилочар масканлар ташкил этишни топширди

Давлат раҳбари стадион нафақат футбол мусобақаларини ўтказиш, балки мухлислар ва ташриф буюрувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам қулай бўлиши лозимлигини қайд этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда қурилаётган 55 минг ўринли футбол стадиони атрофида замонавий кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш масканларини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, давлат раҳбари стадион нафақат футбол мусобақаларини ўтказиш, балки мухлислар ва ташриф буюрувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам қулай бўлиши лозимлигини қайд этган. Шу мақсадда меҳмонхоналар, кафе, ресторанлар ва кўнгилочар масканларга бўлган эҳтиёжни аниқ ҳисоблаб чиқиш вазифаси қўйилган.

“Ушбу стадионга кўнгилочар масканлар зарур! Улар бўлмаса, стадион фақат футболчиларга керак. Лекин келган меҳмонларга кўнгилочар нарсалар керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, Янги Тошкентда барпо этилаётган 55 минг ўринли стадион FIFA талабларига мувофиқ қурилмоқда. Мазкур арена 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий стадионларидан бири бўлиши режалаштирилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг