Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби
Турнирда 51 мамлакатдан 300 нафардек спортчилар иштирок этди.
Фото: Olympic.uz
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жорий йил ҳисобидан илк Жаҳон кубоги турнири ўз ниҳоясига етди. Турнирда 51 мамлакатдан 300 нафардек спортчилар иштирок этди.
Етти кун давом этган мусобақанинг сўнгги кунида миллий терма жамоамиз аъзоси Шаҳноза Мамажонова (Sh1A клаcси) P2 йўналишидаги 10 метр масофага пневматик тўппончадан отиш дастурида 232.6 очко жамғариб, олтин медалга эга чиқди.
Пара ўқ отиш, Жаҳон кубоги (Нови-Сад)
P2, 10 м пневматик тўппончадан отиш
Шаҳноза Мамажонова (🇺🇿Ўзбекистон) — 232.6
Айсел Озган (🇹🇷Туркия) — 231.5
Сарех Жаванмарди (🇮🇷Эрон) — 213.
Розикжон Султонмуродов
Журналист