locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Шалке» Итaн Уитлига қизиқиш билдирмоқда

Футболчининг хизматларига бошқа бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Шалке» Итaн Уитлига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Бундеслигага йўлланма олган Германиянинг «Шалке» клуби Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби тарбияланувчиси билан кучайиши мумкин. Инсайдер Пит О'Руркнинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 20 ёшли ҳужумчи Итaн Уитли гельзенкирхенликлар назарига тушган.

Манбага кўра, «Шалке» англиялик футболчини доимий асосда сотиб олишга қизиқмоқда, бироқ «Манчестер Юнайтед» футболчини ижарага беришни истайди. Шунингдек, футболчининг хизматларига бошқа бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда.

Уитли мавсумнинг биринчи қисмини «Нортгемптон» клубида, иккинчи қисмини эса Англиянинг куч бўйича учинчи дивизиони вакили «Брэдфорд»да ижарада ўтказди. У жами 37 та ўйинда учта гол ва тўртта голли узатма муаллифига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг