locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шакира тарихда илк бор тўртта Жаҳон чемпионатида чиқиш қилган санъаткорга айланди

Бу галги мундиалда у «Dai Dai» номли композитсиясини ижро этди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Колумбиялик хонанда Шакира тўртта Жаҳон чемпионатида мусиқий дастур билан чиқиш қилган тарихдаги илк ижрочига айланди. Санъаткор бугунгача 2006, 2010 ва 2014 йиллардаги дунё биринчиликларида ҳам ўз қўшиқларини тақдим этган эди.

11 июн куни Шакира Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2026нинг очилиш маросимида «Dai Dai» номли композитсиясини ижро этди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнга қадар давом этади. Унда жамоалар бир даврали тизимда ўзаро баҳс олиб боришади (ҳар бир терма жамоа учтадан ўйин ўтказади).

Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган энг кучли 8 та терма жамоа йўл олади. Мусобақа давомида жами 104 та учрашув ўтказилади ва бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг