locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасини табриклади!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов номига табрик йўллади.

“Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан Сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.

Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир.

Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман!

Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман”, дейилади ОФК президентининг табригида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг