«Шахтёр» — 16 карра Украина чемпиони
Донецкнинг «Шахтёр» жамоаси Украина Премьер-лигасининг 27-тури доирасида «Полтава» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 16 бор мамлакат чемпиониликни қўлга киритди.
Ғолиблар таркибида ярим ҳимоячи Исааке дубл қайд этган бўлса (55 ва 61-дақиқалар), яна бир ярим ҳимоячи Дмитрий Криский (45+3-дақиқа) ва ҳужумчи Лассина Траоре (67-дақиқа) ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Украина чемпионатининг 27 туридан сўнг «Шахтёр» 66 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Полесе» жамоаси ҳисобида 55 очко мавжуд. Шу тариқа, чемпионат якунланишига уч тур қолганида «кончилар» таъқибчилари учун етиб бўлмас даражага кўтарилишди.
Маълумот учун, «Шахтёр» охирги тўрт мавсумда учинчи бор, ўз тарихида эса 16-марта Украина тахтига ўтирди. Ушбу кўрсаткич бўйича миллий рекорд 17 та чемпионликка эга бўлган Киевнинг «Динамо» жамоасига тегишли.