locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шаҳбоз Умаров фаолиятини «Ордабаси»да давом эттиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шаҳбоз Умаров фаолиятини «Ордабаси»да давом эттиради
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод бўлган яримҳимоячи Шаҳбоз Умаров фаолиятини «Ордабаси»да давом эттиради. Бу ҳақда BorodAbata.kz хабар берди.

26 ёшли хавбек аллақачон бу клуб сафида ўйнаган ва Қозоғистон кубоги ва чемпионлигини қўлга киритган.

Умаров биринчи даврани «Турон»да ўтказиб, 5 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. Кейинчалик молиявий муаммолар фонида жамоани тарк этганди.

Футболчи Ўзбекистон чемпионатига қайтиши кутилганди, бироқ у «Ордабаси»да фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг