Шаҳбоз Умаров Бунёдкорнинг янги “қалдирғочи\"га айланди
Фаолиятининг асосий қисмини хорижда, легионер мақомида ўтказган ҳужумчи Шаҳбоз Умаров 2026 йилни “Бунёдкор” либосида бошлайди.
photo: Bunyodkor FK
"Янги кунни яхши хабар билан бошлаймиз.
Сиз азиз мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган жамоамиз таркибни кучайтиришда давом этади.
Фаолиятининг асосий қисмини хорижда, легионер мақомида ўтказган ҳужумчи Шаҳбоз Умаров 2026 йилни “Бунёдкор” либосида бошлайди. Узоқ-яқин хорижда ўзининг ажойиб ўйини ва голлари билан мухлислар меҳрини қозонган Умаровдан биз ҳам голлар кутамиз ва хуш келибсан Шаҳбоз деймиз!
Маълумот учун
ШАҲБОЗ УМАРОВ
Туғилган санаси: 1999 йил 9 март
Амплуаси: вингер",-деп ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор