«Севинч» жамоаси тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди
Аёллар футболи бўйича юртимизнинг энг байроқдор жамоаси ҳисобланган "Севинч" ўз таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.
Жамоа бу йил аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи йўлланмаси учун баҳсларда иштирок этади. Ушбу босқичда қизларимиз Таиланднинг "College of Asian Scholars", Непалнинг "APF FC" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубларига қарши майдонга тушишади.
Мазкур муҳим беллашувларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа раҳбарияти таркибни уч нафар тажрибали футболчи билан тўлдирди:
Россиялик ҳужумчи Наталия Симакина
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Диёра Ҳабибуллаева
Замбия миллий терма жамоаси вакили Агнес Мусеса
“Ишонамизки, янги футболчиларимиз “Севинч”нинг халқаро майдондаги марраларни забт этишида муҳим ҳисса қўшишади”, - дейилади клуб хабарида.