\"Севинч\" U-17 жамоаси Тожикистон аёллар миллий терма жамоаси билан беллашди!
PHOTO: Telegram
Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ва бу йўлда шижоат билан олға интилаётган "Севинч" U-17 жамоаси халқаро назорат баҳсида Тожикистон аёллар миллий терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув кескин курашлар ва голларга бой тарзда ўтди. Тарбияланувчилардан иборат ёш қизлар тажрибага бой миллий терма жамоа аъзолари билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Бироқ, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, минимал 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугунги беллашув ҳам "Севинч"нинг ёшларига ҳақиқий тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.
Гол муаллифлари: 57ʼ Ситора Набиева ("Севинч" U-17), 6ʼ Рузигули Ҳасан ҳамда 55ʼ Ором Насруллаева (Тожикистон аёллар миллий терма жамоаси)
Иброҳим Жалолов
Редактор