locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Севинч» Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади

Улар Asian Cup Australia 2026 финал босқичига тайёргарликни давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Севинч» Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади
Фото: Севинч ПФК

2026 йилнинг 1–21-март кунлари бўлиб ўтадиган AFC Women’s Asian Cup Australia 2026 финал босқичига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси учун ўқув-машғулот йиғинлари ва назорат учрашувлари режалаштирилган.

Хусусан, 2026 йилнинг 18–20-январ кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Шунингдек, 20–31-январ кунлари Вьетнам Социалистик Республикасининг Ханой шаҳрида футбол бўйича аёллар миллий терма жамоалари ўртасида назорат учрашувларида иштирок этиш кўзда тутилган.

Мазкур йиғин ва учрашувларда иштирок этиш учун жамоамиз мураббийи Ботир Қодирқулов ҳамда футболчилар — Мафтуна Жонимқулова, Мафтуна Шойимова, Шодия Тошева, Гулзода Амирова, Зарина Маматкаримова, Умида Зоирова, Людмила Карачик, Нилуфар Қудратова ва Диёрахон Ҳабибуллаева терма жамоага таклиф этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг