Севинч футбол мактабида тарбияланаётган 11 нафар футболчи терма жамоага чақирилди
Футбол бўйича Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 2026 йил 13–18 апрель кунлари Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
photo: Sevinch Fk
Ўзингизга маълум, “Севинч” қизлар футбол мактаби, “Насаф” футбол мактаби қошида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар футболининг мустаҳкам пойдеворларидан бири ҳисобланади.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 2026 йил 13–18 апрель кунлари Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Мазкур йиғинда футбол мактабимиздан 11 нафар тарбияланувчи жалб этилди:
Пулатова Муслима, Шомуродова Басира, Ҳасанова Гулсанам, Тўлқинова Фарингиз, Фахриддинова Ифора, Холбоева Хонзода, Курбанова Жамина, Улугбекова Сожида, Мамашукурова Маржона, Тўхташева Феруза, Раджабова Жамила.
Шунингдек, терма жамоа мураббийлар штабига футбол мактабимиз мураббийи Махлиё Юсупова ҳам жалб қилинган.
Иброҳим Жалолов
Редактор