\"Севинч\" аёллар футбол мактаби тарбияланувчиларининг битирув куни бўлиб ўтди
Севинч футбол мактаби тарбияланувчилари битирув куни бўлиб ўтди.
Унда дастлаб "Насаф" ПФК техник дериктори Ботир Қораев, сўнгра "Севинч" жамоасининг мураббийи Ботир Қодирқулов битирувчиларимизни табриклаб, ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди.
Ёш чарм тўп эгалари бўлмиш футболчи қизларимиз ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришган ҳолда, келажакда янада кўпроқ чемпионлик сари одимлашга ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтгани билан иштирокчиларнинг барчаси учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Биз ҳам наfaқат футбол мактабимизни тамомлаган, балки барча аъзоларимизга фақат омад ва улкан муваффақиятли ғалабалар тилаймиз!!!
Шу билан бир қаторда, якунланаётган мавсум учун яшил майдондаги ҳар бир позицияда ҳаракат қилган энг яхшилар тақдирланди.