locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Севилья» клуби 2026 йил бошида сотилиши мумкин

Қайд этилишича, янги эгани жамоанинг катта молиявий қарзи кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Севилья» клуби 2026 йил бошида сотилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Испаниянинг машҳур «Севилья» клуби сотилиши мумкин. Битим 2026 йил бошида якунланиши кутилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, бир неча хорижий инвестиция фондлари клубни сотиб олишга қизиқиш билдирган. Сўнгги йилларда «Севилья»да асосий акциядорлар ўртасида ҳокимият учун ички кураш давом этиб келмоқда. Битим амалга ошиши учун улар 2027 йилгача ўзаро келишувга эришишлари зарур.

Бироқ, янги эгани клубнинг катта молиявий қарзи кутмоқда. «Севилья» расмий маълумотларига кўра, қарз 100 миллион евро атрофида, аммо айрим манбалар бу рақам 200 миллион евродан ошиб кетиши мумкинлигини айтишмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда клубни Гихарро, Каррион, Алес ва Кастро оилалари бошқаради. «Севилья» президенти лавозимида эса Хосе Мария Дел Нидо Карраско фаолият юритмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг