Севиля бош мураббийни ишдан бўшатди - унинг ўрнини Капаррос эгаллайди
13 апрел куни Испаниянинг «Севиля» клуби жамоа бош мураббийи Гарсия Пимьента билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Ордан бир кун ўтиб, 14 апрел куни клуб раҳбарияти Хоакин Капаррос бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, 69 ёшли мутахассис 2024/25 йилги мавсум якунлангач, жамоани расман бошқаришни бошлайди. Мазкур келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор қилинмаган. Капаррос учун бу «Севиля»даги тўртинчи бош мураббийлик даври бўлади. У 2000–2005 йилларда, 2017/18 мавсумида ҳамда 2018/19 йилги мавсум охирида ўн бир ўйин давомида жамоани бошқарган.
Айни пайтда «Севиля» Ла Лиганинг 13-ўрнида бормоқда — жамоа 31 ўйиндан сўнг 36 очко жамғарган. Клубнинг навбатдаги учрашуви 32-тур доирасида «Алавес»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 20 апрел кунига белгиланган.