Сеск Фабрегас «Челси» бош мураббийига айланиши мумкин — манба
«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Лондоннинг «Челси» клубида инглиз мутахассиси Лиам Розеньорнинг ўрнини эгаллаши мумкин. TEAMtalk нашрининг хабар беришича, агар клуб раҳбарияти мавсум якунида амалдаги мураббий билан хайрлашишга қарор қилса, испаниялик мутахассис асосий номзодлардан бири бўлади.
Фабрегаснинг тўп назоратига асосланган илғор ўйин услуби ва ёш истеъдодларни кашф этишдаги муваффақиятлари лондонликлар эътиборини тортган.
Манбага кўра, 2025 йилнинг январь ойида тайинланган ва 2032 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга бўлган Розеньор ҳозирча раҳбарият қўлловига эга. Клуб мутасаддилари унга ўз ғояларини амалга ошириш учун вақт берилаётганини таъкидлашмоқда.
Бироқ, агар жамоа 2026/2027 йилги мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, мураббий алмашиши эҳтимоли юқори.