locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сеск Фабрегас Чалханоглуга юкори бахо берди: «У худди Пирло, Модрич ва Кроос каби»

«Интер» Италия Кубоги финалига чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Комо» клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас «Интер» ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу ҳақида ўзининг ҳайратини яширмади. Кеча, 21 апрель куни Италия Кубоги яримфинали доирасида «Комо» ўз майдонида «Интер»га 2:3 ҳисобига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.

«Менга Чалханоглу жуда ёқади, у худди Пирло, Модрич, Кроос каби... Дунёда унга ўхшаш футболчилар жуда кам. Футболчи сифатида унга ошиқман. Уни бундай юқори савияда кўриш ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли, у жамоани олдинга бошлайди», — дея Фабрегаснинг сўзларини келтирмоқда журналист Николо Скира.

Италия Кубоги финалида «Интер» жамоаси «Лацио» — «Аталанта» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 2:2 ҳисобига дуранг қайд этилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг