locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сеск Фабрегас А Сериянинг 2025/26-йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди

Тақдирлаш маросими Милан шаҳридаги машҳур “Ла Скала” театрида бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Комо” бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия футболчилари ассоциацияси (AIC) талқинига кўра, 2025/26-йилги А Сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ғолиб футболчилар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижасида аниқланган. Тақдирлаш маросими Милан шаҳридаги машҳур “Ла Скала” театрида бўлиб ўтди.

39 ёшли испаниялик мутахассис ўтган мавсум “Комо” билан тарихий натижага эришди. Жамоа 38 турда 71 очко жамғариб, А Серияни 4-ўринда якунлади ва клуб тарихида илк бор UEFA Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Фабрегас “Комо”ни 2024-йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида Италия футболидаги энг эътиборли лойиҳалардан бирига айланди. Мураббийнинг прессинг, тўп назорати ва вертикал ҳужумларга асосланган услуби мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун, AICнинг 2026-йилги тақдирлаш маросимида “Интер” йилнинг энг яхши клуби, Федерико Димарко эса А Сериянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг