locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сержиу Консейсау мавсум якунлангач «Милан»ни тарк этади — қарор қабул қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сержиу Консейсау мавсум якунлангач «Милан»ни тарк этади — қарор қабул қилинди
Расм: gettyimages.com Сержиу Консейсау

Италиянинг «Милан» клуби бош мураббийи Сержиу Консейсау 2024/25 йилги мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Calciomercato нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти 50 ёшли португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эмас. Италия Кубогидаги эҳтимолий ғалаба ҳам бу қарорга таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Консейсау ўтган йил декабрида «Милан»ни қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа Италия Кубоги ярим финалида «Интер»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Финал 11 май куни соат 18:00 да Тошкент вақти билан «Болоня»га қарши ўтади.

А Серияда 34 турдан сўнг «Милан» 54 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда «Наполи» (74 очко) пешқадамлик қилмоқда, кейинги ўринларда «Интер» (71) ва «Аталанта» (65) жойлашган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг