locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сержиу Консейсау — «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи (Романо)

Ҳозирда жамоа Саудия чемпионатида 4 та турдан сўнг 9 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сержиу Консейсау — «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи (Романо)
ФОТО: Getty images

Саудия чемпионатининг ўтган мавсумдаги ғолиби “Ал-Иттиҳод” ниҳоят янги мураббий масаласини ҳал қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо ёзишича, Жидда клуби португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Тез орада расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Саудиянинг амалдаги чемпиони мамлакат пролигасида “Ан-Наср”га (0:2) мағлуб бўлганидан кейин Лоран Бланни истеъфога чиқарганди.

Ҳозирда жамоа Саудия чемпионатида 4 та турдан сўнг 9 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаган.

50 ёшли Консейсаунинг сўнгги клуби “Милан” бўлган ва у ўтган мавсум сўнгида “россонери” билан хайрлашганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг