locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Серлот ва Горецка «Милан»га ўтишга рози бўлди

«Россонерилар» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Серлот «Милан»га ўтишга рози бўлди. Италия клуби норвегиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлашга ва у учун 20 миллион евро ҳамда бонуслар таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка ҳам «Милан»га ўтишга розилик берган, бироқ у аввал мавсумни якунлаб олишга рухсат сўраган. «Россонерилар» германиялик футболчи учун яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома тайёрлаб қўйишган.

Мавсум якунига қадар Горецка бошқа жамоалардан фойдалироқ таклифлар олиши эҳтимоли йўқ эмас, бироқ «Милан»да ушбу келишувни якунланган деб ҳисоблашмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг